"Меҳрли мактаб" госпитал мактаби фаолият юритмоқда

"Меҳрли мактаб" госпитал мактаби фаолият юритмоқда

Замин фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларга узоқ вақт даволаниш шароитида таълим беришга мўлжалланган мактабга ташриф буюрди.

Гематология, онкология ва клиник иммунология маркази негизида Ўзбекистондаги илк "Меҳрли мактаб" госпитал мактаби фаолият юритмоқда. 

Госпитал мактабнинг вазифаси узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишига кўмаклашишдир. 

Мактабда яратилган шароитлар билан танишиб, Зироат Мирзиёева педагоглар, ота-оналар ва болажонлар билан суҳбатлашди.

Ушбу мактаб “Zamin” фонди томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.