O‘zbekiston Respublikasi Onkolog va radiologlarning IV Kongressida
20.05.2022
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.И.Қурбонов Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг ютуқ ва истиқболлари тўғрисида, РИОваРИАТМ директори, профессор Тиллашайхов М.Н. Ўзбекистон онкология хизматини ислоҳ қилишнинг беш йиллик якунлари бўйича эришилган ютуқлар ва истиқболлар ҳақида маъруза қилишди. Сўнгра ялпи мажлисда тиббиёт фанлари докторлари Адилхўжаев А.А., Заҳирова Н.Н., шунингдек, Ососков А.В., Райнер Риенмуллер (Грац, Австрия), профессор Динеш Пендхаркар (Индия), Давид Гзиришвили (Грузия), Доктор Бен Андерсон/доктор Мириам Михаил, Доктор Изабель Херд/доктор Кирстен Хопкинс, Доктор Скотт Ховард/доктор Роберта Ортис лар томонидан маърузалар тингланди.