17 ноябр куни бачадон бўйни саратонини йўқ қилиш стратегиясини бошлайди
16.11.2020
Бачадон бўйни саратони, дунё ҳақиқатдан ҳам йўқ қилиши мумкин бўлган касаллик. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори, доктор Тедроснинг 2018 йил май ойида чоралар кўришга чақирганидан сўнг, 194 мамлакат олдини олиш мумкин бўлган вa бачадон бўйни саратон касаллигидан келиб чиқадиган азоб-уқубатларни тугатиш тўғрисида жамоавий қарор қабул қилди. Буни амалга ошириш учун дунё аллақачон зарур воситаларга эга, улар фақат ҳар бир мамлакатда мавжуд бўлиши керак.
2020 йил август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси бачадон бўйни саратонини йўқ қилишда ва стратегияни қабул қилишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ушбу муҳим мақсадга бўлган эҳтиёжнинг исботи шундаки, ҳатто COVID-19 пандемияси даврида ҳам дунё мамлакатлари ушбу муҳим устувор масалада қизиқишларини тасдиқладилар.
73-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ёпилганидан сўнг 17 ноябр куни ЖССТ ушбу тарихий эълонни нишонлайди ва расмий равишда бачадон бўйни саратонини йўқ қилиш стратегиясини бошлайди. Пандемия туфайли тадбир онлайн тарзда ЖССТ томонидан ўтказилади. Тадбирда Австралия ва Руанда ҳукуматлари ҳомийлик қилишади.
Тадбир бошланишини нишонлаш учун 17 ноябр куни дунёдаги кўплаб ёдгорликлар бачадон бўйни саратонини йўқ қилиш рамзи сифатида фируза рангида ёнади.
Тадбирни дунёнинг барча минтақалиридан бачадон бачадон бўйни саратонидан даволаниб, омон қолган аёллар, ушбу касалликка қарши курашган шахслар очиб беради ва уларга юқори даражадаги маърузачилар қўшилади. 2030 йилга келиб, барча мамлакатлар Одам папилломавируси (ОПВ) га қарши эмлашнинг 90 фоизини, скрининг текширувининг 70 фоизини қамраб олишлари ва бачадон бўйни саратони олди касалликлари ва бачадон бўйни саратони касаллигини даволаш учун, шу жумладан, паллиатив ёрдамдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.
Шу куни бутун дунё бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирликлари хавфсиз скрининг тадбирларини ўтказадилар. Биринчи хонимлар ўз ташкилотларини бачадон бўйни саратони билан курашишга сафарбар қилмоқдалар. Беморларни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари стратегиянинг бошланишини биргаликда назорат қилишни ва маҳаллий даражада мунозаралар ўтказишни режалаштирмоқдалар, фуқаролик жамияти ташкилотлари оммавий ахборот воситалари ва тарғибот тадбирларини режалаштиришмоқда. Ёдгорликлар ва бинолар фируза рангда, бачадон бўйнига қарши курашиш рамзи рангида порлайди.
Бачадон бўйни саратонини соғлиқни сақлаш муаммоси сифатида бартараф этишни жадаллаштиришга қаратилган кенг қамровли стратегия учун вақт етиб келди. Бугун туғилган қизлар ушбу касалликдан ҳоли дунёда яшашлари учун ҳозирда мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдалансак, барчамиз ўзимиздан кейин катта мерос қолдиришимиз мумкин.