OAK ning yarim yillik hisoboti
18.12.2023
ОАК нинг ярим йиллик ҲИСОБОТИ
1️⃣ 2023 йил биринчи ярим йиллигида 1675 нафар тадқиқотчи илмий даражада тасдиқланди. Шундан, фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасида эга бўлганлар сони 1450 нафарни, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганлар сони 225 нафарни ташкил этди.
KPI кўрсаткичи илмий даражалар бўйича 103 фоизни, жумладан фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражаси бўйича 103 фоизни, фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича 102 фоизни ташкил этди.
2️⃣ Шу даврда 1055 нафар талабгор илмий унвонда, жумладан 763 нафари доцент ва 203 нафари профессор унвонларида тасдиқланди.
KPI кўрсаткичи илмий унвонлар бўйича 101 фоизни, жумладан профессор илмий унвони бўйича 102 фоизни ва доцент илмий унвони бўйича 102 фоизни ташкил этди.
3️⃣ Жорий даврда 9 та янги илмий кенгаш тузилиб, уларнинг жами сони 309 тага етказилди.
4️⃣ Хорижий давлатлар муассасалари томонидан берилган 34 та илмий даражалар дипломлари нострификация қилинди. Шундан 6 таси фан доктори, 20 таси фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси дипломи ташкил этади.
5️⃣ Хорижий давлатларда илмий даражалар тўғрисида берилган фалсафа доктори дипломи (5 та) ўрнатилган тартибда фан доктори сифатида тўғридан-тўғри тан олиниши ташкил қилинди.
Илмий кенгаш – муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи олий таълим ёки илмийтадқиқот муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма.